Спорт | 20:00 / 16.02.2018
9471
3 дақиқада ўқилади

Колонья — 4 карра чемпион! Пёнгчанг-2018 кун якунлари

Фото: Reuters

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган Қишки олимпиада ўйинларида навбатдаги кун мусобақалари ўз ниҳоясига етди. 16 февраль куни 7та турда ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди.

Куннинг энг қизиқарли баҳси эркаклар ўртасида 15 км масофага эркин усулда чанғи пойгаларида кузатилди. Унда ушбу йўналишда сўнгги икки олимпиада олтин медалларини қўлга киритган швейцариялик Дарио Колонья бу сафар ҳам тенгсиз деб топилди ва кетма-кет учинчи марта бу масофада Олимпиада чемпионлигини қўлга киритди. Жами бўлиб бу Дарио Колоньянинг Олимпидалардаги 4-олтин медалига айланганди. Бу учта олтиндан ташқари Колонья 2014 йили Сочида бўлиб ўтган 30 км масофага скиатлон баҳсларида бош совринни қўлга киритганди.

Шунингдек бугун бўлиб ўтган баҳсларда конькида югуриш бўйича Нидерландия терма жамоаси ҳисобига навбатдаги олтин медал олиб келинган бўлса, Гуськова фристайлда Беларусь терма жамоаси учун дастлабки олтин медални ютиб берди.

Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея
16 февраль куни ўйналган барча медаллар

Скелетон
Эркаклар
1. Юнг Сунбин (Жанубий Корея) 
2. Никита Трегубов (Россия)
3. Доминик Парсонс (Буюк Британия)

Тоғ чанғиси
Эркаклар
Супергигант
1. Маттиас Майер (Австрия)
2. Беат Фойц (Швейцария)
3. Кьетиль Янсруд (Норвегия)

Аёллар
Слалом
1. Фрида Ҳансдоттер (Швеция)
2. Венди Ҳолденер (Швейцария)
3. Катарина Галлхубер (Австрия)

Сноуборд
Аёллар
Борд-кросс
1. Микела Мойоли (Италия)
2. Жулия Перейра де Соуза Мабило (Франция)
3. Ева Самкова (Чехия) 

Чанғи пойгалари
Эркаклар
15 км, эркин усул
1. Дарио Колонья (Швейцария)
2. Симён Ҳегстад Крюгер (Норвегия)
3. Денис Спицов (Россия)

Конькида югуриш
Аёллар
5000 метр
1. Эсме Виссер (Нидерландия)
2. Мартина Сабликова (Чехия)
3. Наталья Воронина (Россия)

Фристайл
Аёллар
Ҳаводаги акробатика
1. Анна Гуськова (Беларусь)
2. Жанг Син (Хитой)
3. Кун Фангюй (Хитой) 

Медаллар жамғармаси бўйича рейтинг (олтин-кумуш-бронза (жами)
1. Германия – 9-2-4 (15)
2. Норвегия – 6-8-5 (19)
3. Нидерландия – 6-5-2 (13)
4. АҚШ – 5-1-2 (8)
5. Канада – 4-5-4 (13)
6. Швеция – 4-2-0 (6)
7. Франция – 3-2-2 (7)
8. Австрия – 3-1-4 (8)
9. Италия – 2-1-3 (6)
10. Жанубий Корея – 2-0-1 (3)

Мавзуга оид