23:16 / 21.02.2018
33398

Божхона қўмитаси раҳбарияти таркибида яна ўзгариш юз берди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Бахтиёр Раимов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар берди.

Айни пайтда Давлат Божхона қўмитаси расмий сайтида раҳбарият таркибида раис биринчи ўринбосари кўрсатилмаган ва ўзгариш ҳақида хабар келтирилмаган. Шунингдек, раис собиқ биринчи ўринбосари нима сабабдан лавозимидан бўшатилгани ҳам айтилмаяпти. Бунгача Бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаб келган Муроджон Азимов қўмита раиси этиб тайинланганидан сўнг биринчи катта ўзгариш юз бермоқда. 

Маълумот учун, Раимов қўмитада Божхона назоратини ташкил этиш бош бошқармаси, Божхона текширувлари ва суриштирувлари бошқармаси ва Ҳуқуқий бошқармалар фаолиятини назорат қилган.

Top