20:15 / 22.02.2018
9441

Пёнгчанг-2018. Сенсацияларга бой кунда ўйналган медаллар

Фото: TACC

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган Қишки олимпиада ўйинларида 22 февраль тарихий кун сифатида қоладиган бўлди. 10та медаллар жамланмаси ўйналган мусобақада бир қатор катта сенсациялар қайд этилди.

Биатлон бўйича илк марта Беларусь терма жамоаси эстафета бош совринини қўлга киритган, бўлса Венгрия терма жамоаси олимпиададаги илк медалини қўлга киритди. Киритганда ҳам жамоа шорт-трек эстафетасида биринчи ўринни қўлга киритиб, олтин медаллар билан тақдирланди. 

Жанубий Корея гегемонлигида ўтиб келган шорт-трек 500 метрга спринтда Хитой вакили олтин медални қўлга киритиб, яна бир сенсацияга сабаб бўлди. 

Шунингдек ҳоккей бўйича аёллар ўртасидаги финалда АҚШ Канадани мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди. Чанғи икки курашида Германияга, шорт-трек 1000 метр масофага Нидерландия вакилига тенг келадиган спортчи топилмади.

Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея
22 февраль куни ўйналган барча медаллар

Сноуборд 
Биг-эйр
Аёллар

1. Анна Гассер (Австрия)
2. Жейми Андерсон (АҚШ)
3. Зоуи Садовски Синнотт (Янги Зеландия)

Фристайл
Ҳаф-пайп
Эркаклар

1. Дэвид Уайз (АҚШ)
2. Алекс Феррейра (АҚШ)
3. Нико Портеус (Янги Зеландия)

Ҳоккей
Аёллар

1. АҚШ
2. Канада
3. Финляндия

Тоғ чанғиси
Слалом
Эркаклар

1. Андре Мирер (Швеция)
2. Рамон Зенхаузерн (Швейцария)
3. Михаэл Матт (Австрия)

Суперкомбинация
Аёллар

1. Мишель Гисин (Швейцария)
2. Микаэла Шиффрин (АҚШ)
3. Венди Ҳолденер (Швейцария)

Чанғи иккикураши
Эстафета
Катта трамплин ва 4 ҳамда 5 км масофага пойга
Эркаклар

1. Германия
2. Норвегия
3. Австрия

Биатлон
Эстафета
Аёллар

1. Беларусь
2. Швеция
3. Франция

Шорт-трек
500 метр
Эркаклар

1. У Дацзин (Хитой)
2. Ҳван Дэ Ҳенг (Жанубий Корея)
3. Лим Хе Чун (Жанубий Корея)

1000 м
Аёллар

1. Сюзанне Схюлтинг (Нидерландия) 
2. Ким Бутен (Канада)
3. Арианна Фонтана (Италия) 

Эстафета, 5000 метр
Эркаклар

1. Венгрия
2. Хитой
3. Канада

Умумжамоа ҳисобида медаллар жамғармаси (олтин, кумуш, бронза, жами)

1. Норвегия – 13-12-10 (35)
2. Германия – 13-7-5 (25)
3. Канада – 9-7-8 (24)
4. АҚШ – 8-7-6 (21)
5. Нидерландия – 7-6-4 (17)
6. Швеция – 5-4-0 (9)
7. Франция – 5-4-6 (15)
8. Австрия – 5-2-6 (13)
9. Жанубий Корея – 4-4-3 (11)
10. Швейцария – 3-6-2 (11)

Мавзу
Қишки Олимпиада

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида Қишки Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 9 февраль куни бошланган спорт байрами 25 февралга қадар давом этади.

Барчаси
Top