Жаҳон | 09:28 / 23.02.2018
5817
1 дақиқада ўқилади
АҚШ махсус прокурори Трамп штабининг собиқ раҳбарига янги айбловлар қўйди
АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп штабининг собиқ раҳбари Пол Манафорт ҳамда унинг ҳамкори Рик Гейтсга пул ювиш бўйича айблов қўйди. Бу ҳақда РИА «Новости» айблов хулосасига асосан хабар берган.
Ҳужжатда айтилишича, Манафорт ва Гейтс 30 млн доллардан ортиқ маблағни ювган.
Айблов «банк фирибгарлиги» ва «ёлғон солиқ декларацияси бериш» моддалари бўйича қўйилди.
Аввалроқ АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп сайловолди кампанияси собиқ раҳбари Пол Манафорт 80 йилга қамалиши мумкин экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
23:52 / 26.11.2024
АҚШда клиник ўлимдан омон қолган эркак вақт ўтиб жиноятчига айланди
18:19 / 26.11.2024
Boeing АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларидан 2,4 млрд долларлик буюртма олди
18:06 / 26.11.2024
Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига бож жорий этилишини эълон қилди
07:53 / 26.11.2024