12:00 / 23.02.2018
18775

Тожикистон – Ўзбекистон чегарасида яна бешта назорат ўтказиш пункти ишини тиклайди 

Фото: Sputnik

Тожикистон ҳукумати Ташкентга Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги яна 5 та назорат-ўтказиш пункти ишини тиклаш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Тожикистон Божхона хизматининг Сўғд вилоятидаги бошқармаси бошлиғи Баҳром Исматуллоев журналистларга хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг бошидан бери чегарада назорат-ўтказиш пунктлари ишини тиклаш билан махсус комиссия шуғулланмоқда. Ҳукуматлар ўртасида имзоланган баённома асосида, Тожикистон Конибодомда “Равот”, Истаравшонда “Уротеппа”, Зафарободда “Зомин” ва Ашт туманида “Навбунёд” НЎПни очиш таклифи билан чиққан.

«Айни дамда Божхона хизматининг Сўғд вилоятидаги бошқармаси қўшма ҳукуматлараро комиссия кўмаги билан бу НЎПларда вақтинчалик вагончаларни ўрнатмоқда. Кейинчалик фуқаролар назорати, шунингдек божхона, чегараолди, ветеринар ва фитосанитар назорат учун барча шароитлар яратилади», - дея хабар берган вилоят бошқармаси божхона назоратини ташкил этиш бўлими мудири ва чегара масалалари бўйича қўшма махсус комиссия аъзоси Аҳмаджон Бобоев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги девор бузиб ташлангани хабар берилганди.

Top