13:33 / 26.02.2018
7535

Компанияларга хорижда ҳисоб рақамларни эркин тарзда очишга рухсат бериш таклиф этилмоқда 

Фото: Fotolia

Адлия вазирлиги юридик шахслар-резидентлар томонидан чет элда ҳисоб рақамларини очиш бўйича рухсат бериш тартибини бекор қилишни таклиф қилмоқда. Бу «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан назарда тутилган.

Ҳозирги кунда амалдаги қонунчиликка биноан, Ўзбекистондаги компаниялар хорижда ҳисоб рақамини очиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан рухсат олиши талаб этилади.

Ариза берувчи бир қатор ҳужжатларни тўплаши ва уларни банкка топшириши шарт. 14 кун ичида банк аризани кўриб чиқади ва қарор қабул қилади - рухсат бериш ёки рад этиш. Адлия вазирлиги бу амалиётни бекор қилишни таклиф қилмоқда.

Тартибга солиш ва асослаш механизми сифатида валютани тартибга солиш органлари ҳамда юридик шахслар учун миллий ёки чет эл валютасида хорижда ҳисоб рақамларни очиш ва улардан фойдаланишни назарда тутувчи актлар, халқаро шартномалар мавжудлиги кўрсатилади.

Top