Самарқандда тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашув ва эркин рақобат муҳитини бузиш ҳолатларига йўл қўйилган – Сенат
Вилоятдаги назорат органлари томонидан ўтказилган текширишларда 2 266 та қонун бузилиши ҳолати аниқланган. Шундан 4 тасида ноқонуний текшириш ва 2 262 тасида текшириш ўтказиш тартибини бузиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Самарқанд вилоятида тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашув ва эркин рақобат муҳитини бузиш ҳолатларига йўл қўйилган. Бу ҳақда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ишлар ҳолатини ўрганган.
Ўрганиш жараёнларида амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга қатор камчилик ва муаммолар ҳам мавжудлиги аниқланган.
Жумладан, вилоятда 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг сони 2023 йилга нисбатан 10,5 мингтага камайган. 3 497 та тадбиркорлик субъекти иқтисодий қийинчиликлар сабабли ўз фаолиятини тўхтатган.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари томонидан оилавий тадбиркорлик учун кредит ажратиш сўралган мурожаатларни кўриб чиқишда белгиланган муддатлар бузилган.
Президент қарорларида “Онлайн маҳалла” электрон платформасини тегишли вазирлик ва идоралар маълумотлар базалари билан интеграция қилишни таъминлаш белгиланган бўлса-да, ушбу тизим “tizim.davaktiv.uz”, “Е-ижара” ҳамда “К-САВДО” автоматлашган ахборот тизимлари билан тўлиқ интеграция қилинмаган.
Оқибатда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан аниқланган бўш ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш ишлари самарасиз ташкил этилган.
Вилоятда тадбиркорликни ташкил этиш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаган.
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашув ва эркин рақобат муҳитини бузиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Масалан, вилоятдаги назорат органлари томонидан ўтказилган текширишларда 2 266 та қонун бузилиши ҳолати аниқланган, шундан 4 тасида ноқонуний текшириш ва 2 262 тасида текшириш ўтказиш тартибини бузиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Уларнинг 55 фоизи Транспорт бошқармаси ва 33 фоизи Ўсимликлар карантини инспекцияси ходимлари томонидан содир этилган.
Вилоятда тадбиркорлар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишда ҳам камчиликларга йўл қўйилган. “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан назорат ўрнатилган бўлишига қарамай, мурожаатларнинг 205 таси бўйича кўриб чиқиш муддати бузилган.
Самарқанд шаҳрида, Паст Дарғом, Ургут, Иштихон, Нарпай, Пайариқ, Булунғур туманларида тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишида қонун бузилишга йўл қўйилган.
Қайд этилишича, Сенат ишчи гуруҳи томонидан вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш йўналишида мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, уларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилган.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп қоп-қоп ваъдалар билан Оқ уйга қайтди. Таҳлилчилар нима дейди?
Жаҳон | 19:02
-
Ipoteka bank OTP Group: 2024 йилнинг 9 ойлик молиявий натижалари
Жамият | 19:00
-
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади
Ўзбекистон | 18:39
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
Мавзуга оид
23:18 / 21.01.2025
Самарқандда қалбаки АҚШ долларини ўтказган шахслар ушланди
08:04 / 21.01.2025
Наманган ва Самарқандда 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
16:46 / 19.01.2025
Самарқанд вилоятида электр таъминотига ноқонуний уланганлар фош этилди
13:22 / 19.01.2025