Ўзбекистон | 18:29 / 06.04.2024
5701
3 дақиқада ўқилади

Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромади оширилади ва бандлиги таъминланади

Туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ёшларга ижарага берилади.

Фото: Kun.uz

«Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ёшларга ижарага берилади ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи қуйидаги янги тизим жорий этилади:

- 60 минг гектар ер майдонини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали “маҳалла еттилиги”нинг тавсияси билан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшлар (талабгорлар) ўртасида ўтказилади.

Бунда ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади. Закалат пули БҲМ 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида белгиланади.

Шунингдек, қарорга кўра, талабгорларга 30 йил муддатгача кичик лотларда «бир массив – бир маҳсулот» тамойили асосида қуйидагилар ижарага берилади:

- сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришга суғориладиган экин майдонлари;

- боғдорчилик-узумчилик йўналишлари учун кўп йиллик дарахтзорлар ёки самарасиз боғлар ер майдонлари;

- доривор ўсимликлар етиштириш, чорвачилик йўналишлари учун чорва озуқаси экинларини етиштиришга мўлжалланган, лалми, бўз, яйлов ва янги ўзлаштирилган ер майдонлари.

Талабгорларга ажратиладиган ер майдонлари ўлчамлари “маҳалла еттилиги” таклифига кўра аниқланади.

Ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага олган ёшлар «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар сақлаб қолинади.

Шу билан бирга, қарорга кўра, талабгорларга тижорат банклари томонидан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредит ажратилади.

Бунда, қарор доирасида барча турдаги кредитларни «маҳалла еттилиги»нинг кафиллиги асосида ажратишга рухсат берилади ҳамда улар кредитларнинг натижадорлиги учун тенг жавобгар бўлади.

Талабгорларга мини-техника, уруғ ва кўчат харидига «Ёшлар дафтари» жамғармасидан 5 миллион сўмдан субсидия, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан – 33 млн сўмгача кредит ажратилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда