10:21 / 06.03.2018
6200

Трамп иммиграцион ислоҳот бўйича битимни тузишга тайёрлигини маълум қилди 

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп демократлар билан ноқонуний муҳожирлар болаларини депортация қилинишдан ҳимояловчи дастур бўйича битим тузишга тайёрлигини маълум қилди. Ушбу дастур DACA каби маълумдир.

“Бугун 5 март, демократларни эса DACA масаласини ҳал қилиш учун топишнинг имкони бўлмаяпти. Мен уларга 6 ой вақт бергандим, уларга эса фарқи йўқ. Қани улар? Биз битим тузишга тайёрмиз!”, деб айтган Трамп твиттерда.

Аввалроқ АҚШ олий суди Оқ уй DACA дастурини бекор қилиши мумкин-мумкинмаслиги масаласини кўриб чиқишдан бош тортган. Бу масалани кўриб чиқишни АҚШ маъмурияти сўраган. 

DACA дастури АҚШда ноқонуний асосда қолаётган ва у ерга фарзандлари билан келган 700 минг кишини депортация қилинишдан ҳимоялайди. Дастур бўйича, уларга депортация бўйича 2 йиллик қўшимча вақт берилади, сўнгра уни узайтириш мумкин.

2017 йил кузида Трамп маъмурияти ушбу дастурни 2018 йил 5 мартигача ёпишини айтган, бироқ икки нафар федерал судья дастурнинг асосий бандларини сақлаб қолишга қарор қилган. Оқ уй бу қарор бўйича тортишмаган.  

Ноқонуний муҳожирларни депортациядан ҳимоялаш республикачилар ва демократлар ўртасидаги зиддиятнинг асосий бандларидан бири ҳисобланади. Бу келишмовчиликлар 2018 йилда бюджетнинг йўқлиги сабабли федерал ҳукумат фаолиятида тўхташларга ҳам олиб келган. Гап шундаки, демократлар республикачилар DACA’ни узайтиришдан бош тортаётганлари сабабли бюджетни қабул қилишга рози бўлмаганлар. 

Top