Ўзбекистон | 10:31 / 08.03.2018
8316
2 дақиқада ўқилади

Андижонда “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш лойиҳаси” кўрик-танлови бўлиб ўтди

АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш (AVC)” лойиҳаси доирасида Республикамиз қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказиб келинаётган кўрик-танловнинг Андижон қишлоқ хўжалиги институтидаги босқичи ўтказилди.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Мазкур танлов миллий бойлигимиз бўлган маҳсулотларнинг хилма-хиллиги, сифати ва мўл-кўллигини намойиш қилишни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Фото: KUN.UZ

Танловда талабалар, асосан, данакли мевалар, сабзавотлар, узум, полиз экинлари каби маҳсулотларни қамраб олувчи лойиҳа доирасида қўшимча қиймат занжирини яратишни барча жабҳаларда такомиллаштириш, янги иш ўринларини яратиш, соҳа вакилларини даромадини ҳамда мева ва сабзавот ҳосилдорлигини оширишга йўналтирилган чиқишлари билан иштирок этишди.    

Фото: KUN.UZ

Институт талабалари томонидан тузилган жамоалар танлов Низоми асосида тузилган шартлар бўйича беллашишди.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

 Тадбирда институт ректори Абдуазиз Абдувасиқов ҳамда лойиҳа раҳбари Чарлз Мэйлар қатнашчиларни тақдирлаб, аёлларни байрам билан қутлашди. 

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид