09:26 / 12.03.2018
19900

Шифокорлар смартфонларнинг одамларни ақлсизроқ қилиши сабабини тушунтиришди 

Фото: Getty Images

Мессенжер, ижтимоий тармоқлардаги хабарлар ҳақидаги огоҳлантиришлар, учрашув ва қўнғироқ ҳақидаги эслатмалар, смартфонлардаги будилниклар – буларнинг барчаси инсон руҳиятини барбод қилади. Замонавий қурилмаларнинг зиёни ҳақида эндокринолог шифокор Business insider нашрига сўзлаб берди.

Смартфонлардаги доимий огоҳлантиришлар стресс ҳолатини ошириб, инсон организмини таъсир этувчиларга жавоб беришга мажбур қилади. Стресс, ўз навбатида, кортизол гормони ишлаб чиқарилишига олиб келади, унинг катта миқдорда бўлиши эса миянинг муҳим фикрлаш функцияларига жавоб берувчи префронтал қобиғининг шикастланишига сабаб бўлади. 

Смартфоннинг инсон миясига салбий таъсирининг биринчи аломати сифатида “фантом” (хаёлий) вибрация ва телефон сигналларини айтиш мумкин. Инсон ўз қурилмасидан аслида мавжуд бўлмаган хабарлар олишини ҳис қилиши кўпчиликда бўлади.

Организмни бундан ҳимоялашнинг вариантларидан бири, жамоат жойларида тамаки чекиш тақиқланганидек, гаджетдан муайян жойлар ва вақтда фойдаланишни тақиқлаш ҳисобланади. Бундай чоралар миямизга дам олишга ёрдам беради.

Top