Англия ўқувчилари учун смартфонлар тақиқланди
Ўтган ҳафтада Англия ҳукумати мактабларда мобил телефондан фойдаланишни тақиқлаш бўйича йўриқнома эълон қилди. Унга кўра, мактабларда ўқув куни мобайнида, танаффуслар вақтида ҳам ўқувчиларнинг телефондан фойдаланиши мумкин эмас.
Бунинг билан ҳукумат ўқувчиларга халақит берувчи омилларни минималлаштиришни ва синфхоналарда ўқувчиларнинг ўзини тутишини яхшилашни, онлайн буллингнинг олдини олишни режа қилган.
Англияда кўп мактабларда смартфондан фойдаланиш шундоқ ҳам тақиқланган, янги ўзгариш буни янада мустаҳкамлаб беради. Лекин ҳозирча тақиқ қонунга киритилмаган, қоидалар фақат смартфонлардан фойдаланишни чеклашни қандай амалга ошириш кераклиги ҳақида йўриқнома тарзида ишлаб чиқилган.
Йўриқномада телефонлардан холи ҳудудни қандай шакллантириш ҳақида маълумотлар берилади. Унга кўра, болалар телефонга эгалик ҳуқуқини сақлаб қолиши, уларни ёнида олиб юриши мумкин. Лекин бу қатъий шартлар асосида бўлиши керак. Телефоннинг борлиги билинмаслиги, кўринмаслиги, овози чиқмаслиги керак.
Ҳукумат йўриқномани эълон қилишда юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган сўровномани ҳам келтириб ўтган. Унга кўра, ўқувчиларнинг 29 фоизи кўп ёки деярли барча дарсда телефондан фойдаланишини билдирган.
Англия Мактаб ва коллеж лидерлари уюшмаси йўриқномадан кўп нарса кутиб бўлмаслигини айтмоқда. Сабаби кўп мактаблар шу пайтгача ҳам аллақачон смартфонлардан фойдаланишни тақиқлаб қўйганди.
Смартфонларни тақиқлаган бошқа давлатлар
Мобил телефонларни мактабларда тақиқлаш анъанаси энди бошланаётгани йўқ. Франция, Финландия, Хитой, Италия ва Португалия каби давлатлар аллақачон телефонлар мактабдаги ўқув жараёнларига ёрдам бермаслиги, аксинча, халақит қилиши борасида бир қарорга келиб бўлган.
Масалан, 2021 йилда Хитойда ўқувчиларнинг мактабга телефон олиб бориши тақиқланган. Олиб боришса ҳам, ўқув куни бошланишидан олдин уни ўқитувчига топширишади.
Франция эса 2018 йилдаёқ боғча, бошланғич ва ўрта мактабларда смартфонлардан фойдаланишни қонунан










