Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокуратура ва қатор давлат идоралари қимматбаҳо смартфонлар сотиб олмоқда
Самарқанд вилояти прокуратураси 445 млн сўмга 22 дона iPhone 14 Pro Max, Республика маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими эса 51 млн сўмга иккита iPhone 15 Pro Max харид қилган.
Ўзбекистондаги бир нечта давлат ташкилотлари сўнгги ойларда iPhone ва Samsung компаниялари смартфонларини сотиб олган. Бу ҳақда Telegram’даги “Ревизор” каналида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти прокуратураси 2023 йил 28 декабр куни хотираси 1 ТБ, ҳар бирининг нархи қарийб 20 млн сўм бўлган 21 дона iPhone 14 Pro Max телефонини харид қилган. Бунинг учун жами 419,98 млн сўм сарфланган. Шунингдек, яна бир iPhone 14 Pro Max 1 ТБ 25,3 млн сўмга харид қилинган.
Мажбурий ижро бюроси берган маълумотларга кўра, вилоят прокуратурасининг жиноят натижасида етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ 10,5 млрд сўм қарзи бор.
Gazeta.uz’нинг келтиришича, яна бир қатор давлат ташкилотлари қуйидаги мобил телефонларни сотиб олган ёки сотиб олиш жараёнида:
- Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси — iPhone 14 Pro Max 256 GB, 14,4 млн сўмга (2023 йил декабр);
- Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси — 24,7 млн сўмга иккита Galaxy S23 Ultra 512 GB смартфони (декабр);
- Президент матбуот хизмати ҳузуридаги Медиа марказ — иккита iPhone 15 Pro Max Natural Titanium 1 TB смартфони + Apple AirPods 3 симсиз қулоқчинлари 45,4 млн сўмга (феврал), иккита iPhone 15 Pro Max 1 TB Black Titanium 39,57 млн сўмга (январ), иккита iPhone 15 Pro Max 1 TB Black Titanium 40 млн сўмга (январ), (курсивдаги охирги икки лот бекор қилинган ёки бекор қилиниш жараёнида);
- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) — 5 та iPhone 14 Pro 128 GB Space Black 69,7 млн сўмга (2023 йил июн, «бажарилиш» босқичида);
- Кинематография агентлиги — 10 млн сўмга битта Galaxy S22 Ultra 256 GB (декабр), 19,8 млн сўмга иккита Galaxy S22 Ultra 256 GB (декабр) ва 15,8 млн сўмга битта iPhone 15 Pro 256 GB Natural Titanium (декабр) ;
- Республика маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими — 51 млн сўмга иккита iPhone 15 Pro Max 1 TB (декабр);
- Хоразм вилояти «Ёшлар дафтари» жамғармаси (дафтарга ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдамга муҳтож ва бундай ёрдам олмоқчи бўлган ишсиз ёшлар киради) — 16,9 млн сўмга iPhone 15 Pro Max 256 GB ва DJI Osmo Mobile 6 стабилизатори (март);
- Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти (Сурхондарё) — 30,66 млн сўмга иккита iPhone 15 Pro Max 256 GB (март);
- Бухоро вилояти ҳокимлиги — 18 млн сўмга битта iPhone 14 Pro Max (январ);
- Илмий-техникавий ва тиббий ҳужжатлар Марказий давлат архиви — 17,1 млн сўмга iPhone 15 Pro Max 256 GB Blue Titanium (январ);
- Тошкент вилоятидаги Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги — 17,8 млн сўмга битта iPhone 14 Pro (2023 йилнинг июн ойи ҳолати — «амалга оширилмоқда»).
Тавсия этамиз
Ўзбекистон АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этди
Ўзбекистон | 20:36 / 03.11.2025
Афғонистонда нима учун зилзилалар кўп содир бўлади?
Жаҳон | 19:36 / 03.11.2025
Фуқаролар ҳаётига хавф туғдирадиган “заправка”лар бошқа жойга кўчирилади
Ўзбекистон | 19:07 / 02.11.2025
Ўзбекистон аҳолиси озиқ-овқатга даромадининг 1/3 қисмини сарфламоқда – таҳлил
Иқтисодиёт | 17:58 / 01.11.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қўчқоров элчи Фук билан учрашди: Франция билан ДХШ лойиҳалари кенгаяди
Иқтисодиёт | 09:40
-
Трамп Ню-Йоркка молиялаштиришни қисқартириш билан таҳдид қилди
Жаҳон | 09:27
-
Фарғонада чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхона қурилишига старт берилди
Ўзбекистон | 09:19
-
Тўққиз давлат фирибгарларга қарши кенг кўламли амалиёт ўтказди
Жаҳон | 09:17
Мавзуга оид
18:09 / 03.11.2025
Apple қора рангли iPhone’лардан воз кечмоқда — iPhone 18 Pro янги тусларда чиқади
23:35 / 07.10.2025
Россиянинг катта шаҳарларида метрога киришда смартфонларни текшириш бошланди
23:20 / 03.10.2025
Samsung уч букланадиган смартфонини тақдим этади
15:57 / 22.09.2025