Тошкент юридик коллежи собиқ директорининг жиноят иши бўйича суд бошланди
2018 йил 16 март куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида Тошкент юридик коллежи собиқ директори Н.Темированинг жиноят ишига оид суд жараёни бошланди, деб ёзмоқда ЎзА.
Маълумки, Тошкент юридик коллежи ўқувчилари дарс вақтида коллеж ҳовлисида ўзаро жанжаллашиб, пичоқбозлик қилиши оқибатида уларнинг бири вафот этгани, бири эса оғир тан жароҳати олгани кўпчиликнинг қалбини ларзага солган эди.
Президент ҳам бу воқеага эътибор қаратиб, коллеж собиқ директори Темирова ушбу ҳолатга йўл қўйгани ҳамда жуда кўп миқдорда коллеж маблағларини ўзлаштириш, мансабини суиистеъмол қилиш каби жиноятларни содир этгани учун бугун қонун олдида жавоб беряпти, деб қайд этган.
Содир бўлган мудҳиш воқеадан кейин Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур коллежда текшириш ўтказди. Натижада бу ўқув масканида бошқа жиноятлар содир бўлаётгани ҳам аниқланди ва жиноят иши қўзғатилган эди.
Мазкур жиноят ишига алоқадор бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланаётган Н.Темировага нисбатан 2017 йил 25 ноябрь куни қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мавзуга оид
12:25 / 18.07.2019
Юридик коллежларда абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш яна бошланди
11:18 / 16.05.2019
Юридик коллежларга қабул квоталари тасдиқланди
15:10 / 11.08.2018
Тошкент юридик коллежи собиқ директорига ҳукм ўқилди
23:10 / 26.03.2018