19:39 / 17.03.2018
12898

Газ конденсати ўғирламоқчи бўлганларнинг 2та “УАЗ”и ёниб кетди, 4 шахс касалхонага ётқизилди

Фото: Думська/Иллюстратив фото

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида газ конденсатини ўғирламоқчи бўлган шахслар куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.     

Қайд этилишича, 2018 йил 14 март куни соат 02.00ларда Дўстлик маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган Ф.Х. давлат рақам белгиси бўлмаган “УАЗ” русумли автомашинада ва Бандбоши маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган Э.Н. ҳам давлат рақам белгиси бўлмаган “УАЗ” русумли автомашинада яна икки нафар маҳалладошлари билан бирга, “Газли нефт қазиб чиқариш” МЧЖга қарашли Учқир заводига тегишли “Кулбешкак Хожикозхон” чўл массивининг 7-километрида ҳовуз кавлаб, шу ерда жойлашган газколлектор қувурини тешиб, ўзлари билан олиб келган шланг орқали елим идишларга газ конденсатини солаётган вақтларида эҳтиётсизликлари оқибатида чақнаш содир бўлган.

Натижада иккала “УАЗ” автомашиналари ёниб кетган. Ф.Х., Э.Н., М.М. ва Л.Р. куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Top