Мирзиёев ҳар бир туманда тўқимачилик фабрикалари ташкил этиш бўйича топшириқ берди
Президент Оқдарё туманидаги “Муштарий Оқдарё” масъулияти чекланган жамиятига қарашли тикувчилик фабрикасида бўлди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўтган йили ноябрда иш бошлаган ушбу корхонада 20 хилдаги трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу ерда тўрт юздан ортиқ хотин-қизлар ҳамда коллеж битирувчилари меҳнат қилмоқда.
Корхона маҳсулотларининг бозори аниқ. Россиянинг “OODJI” компанияси билан шартнома имзоланган. Экспорт географиясини кенгайтириш режалаштирилган.
Президент фабриканинг ишлаб чиқариш жараёни билан танишди, маҳсулотлар сифатини кўздан кечирди, ходимлар билан суҳбатлашди.
Шавкат Мирзиёев бундай замонавий корхоналар иқтисодиётни барқарор қилиш, аҳолини иш билан таъминлашда муҳим ўрин тутишини, шу каби фабрикаларни ҳар бир туманда камида иккитадан ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
Шу ерда енгил саноат ва гидроэнергетика соҳаларидаги имкониятлар, хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024