23:13 / 23.03.2018
6822

Меҳмонхона ва ресторанлар ходимлари малакасини оширишга қаратилган курслар ташкил этилмоқда

Фото: AP

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги марказ меҳмонхона-ресторан сектори ходимлари малакасини ошириш бўйича қатор курсларни ташкил қилмоқда. Мазкур ўқув машғулотлари  "Туристик хизматлар. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар" тўғрисидаги Oʻz DSt 3220:2017 давлат стандартини жорий қилиш доирасида ўтказилади. Курслар "upgrade" режимида ўтади.

Ўқув машғулотлари қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

  • Меҳмонхоналар ва бошқа жойлашув воситалари хизматчиларини қайта тайёрлаш курси;
  •  Меҳмонхоналар ва бошқа жойлашув воситалари администраторларини қайта тайёрлаш курси;
  • Меҳмонхона-ресторан сектори ошпазларининг малакасини ошириш курси;
  • Меҳмонхоналар ва бошқа жойлашув воситалари администраторлари малакасини ошириш курси;
  • Меҳмонхоналар ва бошқа жойлашув воситалари раҳбарларининг малакасини ошириш курси.

Мазкур курсларнинг мақсади ходимларнинг профессионал билим даражаларини ошириш, ишбилармонлик фазилатларини такомиллаштириш, назарий ва амалий билимларини меҳмонхона саноатининг замонавий талабларига жавоб берадиган даражада янгилаш, касбий  масалаларни  ҳал қилишнинг замонавий усулларини ўзлаштиришдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, курслар камида 20 кишилик таркиб йиғилгандагина очилади.

 

Top