Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп савдо урушининг асосий қурбонлари айтилди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трампнинг савдо урушида Россия ва Хитой асосий қурбонга айланади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» ёзмоқда.
«Дональд Трамп 1 март куни деярли бутун дунёга қарши эълон қилган савдо урушида якунда Россия ва Хитой асосий қурбонга айланиши мумкин. Вашингтон Москва ва Пекиндан ташқари, деярли барча асосий ҳамкорларга қарши пўлат ҳамда алюминийга божлар жорий этилишини тўхтатиб қўйди. Хитой ва Россияга қарши кураш фронти эса, аксинча, кескин кенгайди», - дея хабар беради нашр.
Маълум бўлишича, Бутунжаҳон савдо ташкилотининг товар савдоси бўйича кенгаши 23 март куни 2018 йилдаги илк йиғилишини ўтказади. Унда Хитой ва Россиянинг талаби билан АҚШ божлари муҳокама этилади.
Бундан ташқари, кенгаш АҚШга балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорти бўйича чекловлар, шунингдек, Россияда савдо чекловлари амалиётини кўриб чиқади.
Аниқлик киритилишича, «Бутунжаҳон савдо ташкилотида баҳс бошланса ҳам, унинг истиқболлари тушунарсиз, сабаби АҚШ Россия Украина билан савдо можаросида қўллаётган воситалардан фойдаланмоқда».
Мавзуга оид
09:13 / 26.03.2026
Россиядан нақд рубл олиб чиқишга янги чекловлар жорий этилди
09:30 / 25.03.2026
Россия Жиноят кодексига “совет халқи геноциди” бўйича янги моддалар киритилмоқда
21:03 / 24.03.2026
Конфет қоғози россиялик аёлнинг қотилини аниқлашга ёрдам берди
17:34 / 24.03.2026