16:47 / 26.03.2018
12529

ЕИда Скрипаль иши бўйича Россияга қарши чоралар қандай ишлаб чиқилаётгани айтилди

Фото: Francois Lenoir/Reuters

Евроиттифоққа аъзо мамлакатлар ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши туфайли Россияга қарши чораларни «Европа доирасида» қабул қилади. Бу ҳақда РИА «Новости» ЕИ дипломатияси раҳбари Федерики Могеринининг вакилига асосан хабар бермоқда.

«Бу Европа доирасида қилинади, бироқ, биз миллий даражалардаги қарорлар ҳақида гапирадиган бўлсак, буни ЕИ давлатларининг ўзлари қабул қилади», - дея айтиб ўтди манба.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипаль заҳарланиши юз берган кун ҳақида янги маълумот пайдо бўлганди.

Мавзу
Скрипаль иши

Буюк Британия фойдасига жосуслик қилган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль 4 март куни заҳарланди. Буюк Британия бу суиқасдда Россияни айблади

Барчаси
Top