Жамият | 13:30 / 26.03.2018
10728
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ўз дўстини 80 млн сўмга алдаб кетган шахс ушланди

Иллюстратив фото/sobytiya.net

Самарқанд шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 24 март куни А.Н.нинг мурожаатига асосан унда 2017 йил 28 август куни уйида таниши, Яккабоғ кўчасида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ж.Б. унга биргаликда тикув цехи очишини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, 80 000 000 сўм пулларини олиб берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилганлиги кўрсатилган.  

Кўрилган чоралар натижасида Ж.Б. ушланган.

Мавзуга оид