19:23 / 26.03.2018
9033

SWIFT Ўзбекистондан бўлган фойдаланувчиларга бевосита қўллаб-қувватлов тақдим этишни бошлайди

Фото: DNA

2018 йил 1 июлдан SWIFT маълумотларини узатиш ва тўлаш учун халқаро банклараро тизимни қўллаб-қувватлашнинг биринчи линияси бевосита Ўзбекистондаги фойдаланувчиларга тақдим этилади. Бу ҳақда Россиянинг SWIFT миллий уюшмаси (РосСВИФТ) хабар бермоқда.

SWIFT Россия, Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдова, Монголия, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Ўзбекистон ва Эстония фойдаланувчиларига бевосита ёрдам беришни бошлайди.

«РосСВИФТ» маълумотларига кўра, илгари «Альянс Фактор» компанияси Ўзбекистондан фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаган.

«Ушбу усул ҳар доим бор эди ва сўнгги икки йил ичида кенг тарқалди. У бутун дунё бўйлаб SWIFT фойдаланувчиларини қўллаб-қувватлаш таклифини тенглаштиришга имкон беради», деб таъкидланади релизда. 

Стандарт хизмат фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш минтақавий марказлари тақдим этган расмий SWIFT қўллаб-қувватловига доимий (24 × 7) кириш имконини беради.

Ёрдам олиш учун тизимнинг сайтида рўйхатдан ўтиш керак, ундан кейин ҳар бир фойдаланувчи шахсий рўйхатдан ўтиш рақами (support registration number) олади.

РосСВИФТнинг қайд этишича, бу рақам минтақавий қўллаб-қувватлаш марказларига қўнғироқ қилганда айтилиши керак ва SWIFT мутахассисларига ҳар бир фойдаланувчи учун кечиктирмасдан шахсан хизмат қилишига имкон беради. 

Top