Тошкентда «ЕИ – Марказий Осиё» форматидаги учрашув бўлиб ўтди

«Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси доирасида пойтахтимизда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» форматида ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унда Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хаджиев ва Еврокомиссия президенти ўринбосари, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини минтақалараро ҳамкорликка оид дозарб масалаларни муҳокама қилди.
Марказий Осиё мамлакатларининг ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари Европанинг 2009 йилда ЕИнинг минтақамизга оид янгиланган стратегиясини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга доир режасини маъқуллади ҳамда Марказий Осиё давлатларининг мазкур жараёнда фаол иштирок этишига доимо тайёр эканини билдирди.
Учрашувда, шунингдек, минтақада иқтисодий, ҳудудлараро йўналишлардаги ҳамкорликни, савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, илмий ва таълим соҳаларидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари ҳақида ҳам сўз юритилди.
Тадбирда Афғонистондаги аҳволни барқарорлаштириш ва пойтахтимизда ўтказиладиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуидаги Тошкент конференцияси арафасида ушбу давлатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, Европа Иттифоқи томонидан Марказий Осиё давлатларининг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, уни худудий иқтисодий ва инфратузилма алоқаларига жалб қилишга доир саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши бўйича фикр алмашилди.
Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашувини жорий йилнинг иккинчи ярмида Брюссель шаҳрида ўтказишга қарор қилинди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистонда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
Жаҳон | 17:11
-
Эрон ташқи ишлар вазири Путин билан учрашади
Жаҳон | 16:40
-
🔴 LIVE: АҚШ урушга қўшилди, Эроннинг жавоби қандай бўлади?
Жаҳон | 16:30
-
«Тинчликпарвар президент сифатида келган Трамп янги уруш бошлади» — Медведев
Жаҳон | 16:11
Мавзуга оид

08:52 / 25.09.2023
Белгияда Марказий Осиё давлатлари элчилари Федерика Могерини билан учрашди

11:58 / 13.11.2019
Абдулазиз Комилов Федерика Могерини билан музокаралар ўтказди

18:16 / 23.11.2018
Абдулазиз Комилов Федерика Могерини билан учрашди. Ҳамкорлик бўйича янги битим лойиҳаси тақдим этилди

23:07 / 31.10.2018