Трамп бошқа давлатлар етакчиларини россиялик дипломатларни чиқариб юборишга чақирган
АҚШ президенти Дональд Трамп кўпчилик давлатлар етакчилари билан гаплашиб, АҚШнинг россиялик дипломатларни чиқариб юбориши қарорига қўшилишга чақирган. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Раж Шах маълум қилди.
“Бу ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракат бўлган. Президент кўпчилик хорижий етакчилар, европалик иттифоқдошларимиз билан буни муҳокама қилган ва уларни АҚШнинг дипломатларни чиқариб юбориши қарорига қўшилишга чақирган”, деб айтди Шах.
Унинг таъкидлашича, дипломатларни чиқариб юбориш Россиянинг турли давлатлар ва АҚШдаги разведка имкониятларини заифлаштириш нуқтаи назаридан муҳим қадамдир.
Аввалроқ Европа Иттифоқининг 16 та давлати, АҚШ, Канада, Норвегия, Албания ва Украина Солсберидаги воқеа билан боғлиқ ҳолда россиялик дипломатларни ўз ҳудудидан чиқариб юбориш қарорини қабул қилди. Жумладан, АҚШ ҳукумати 48 нафар россиялик дипломат ва Россиянинг БМТДаги 12 ходимини чиқариб юборишини ва Россиянинг Сиэтлдаги бош консуллиги ёпилишини эълон қилди.
Британиянинг Солсбери шаҳрида 4 март куни британиялик жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган эдилар. Британиянинг таъкидлашича, уларнинг А234 моддаси билан заҳарланишларига Россия алоқадор. Россия эса буни инкор қилиб келмоқда.
Мавзуга оид
22:37 / 28.09.2024
АҚШда «Хелен» тўфони оқибатида 50 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
22:10 / 28.09.2024
Украина разведкаси Москва вилоятида Россия армияси полковниги ўлдирилганини маълум қилди
20:45 / 28.09.2024
Россияда мактаб директори ота-оналарга мигрантлар туфайли ўзбек тилини ўрганишни таклиф қилди
20:30 / 28.09.2024