Самарқандда ЙПХ ходимлари мактаб ўқувчиларига йўлларда ҳаракатланиш тартиб-интизомини тушунтиришмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2833 сонли қарорига биноан, ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари «Профилактика куни» деб белгиланган.
Самарқанд вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш, аҳоли ўртасида профилактика ва тушунтириш ишлари олиб борилиши мунтазам йўлга қўйилган, дейилади вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматининг Kun.uzֺ’га берган маълумотида.
Жумладан, вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг масъул ходимлари вилоятдаги автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамиятининг «Йўл ҳаракати қоидалари» фани бўйича мутасадди ўқитувчилари билан ҳамжиҳатликда вилоятдаги барча шаҳар ва туманларда мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасаларининг катта ёшдаги гуруҳлари тарбияланувчилари учун йўл ҳаракати қоидалари ва йўлларда пиёдаларнинг ҳаракатланиш тартиб-интизомлари ҳақида болалар англайдиган тарзда тушунча беришмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Самарқанд шаҳридаги 50-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди.
Қайд этиш жоизки, профилактика кунлари ўтказилаётган ушбу ишлар ЙҲХБ ходимлари томонидан кўнгилли равишда амалга оширилмоқда.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид
11:26 / 10.10.2024
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди
14:27 / 09.10.2024
Самарқанддаги ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди
12:21 / 07.10.2024
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди
14:57 / 06.10.2024