18:35 / 02.04.2018
10727

Туркия Россия элчисининг ўлдирилиши бўйича иш доирасида Гуленни ҳибсга олишга ордер берди

Фото: AP

Туркия ҳукумати мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ва яна етти кишини, жумладан АҚШда истиқомат қилувчи, Туркия хавфсизлик хизмати собиқ ходими Эмре Услуни ҳибсга олиш учун ордер берди. Уларнинг барчаси, Haberturk маълумотига кўра, Анқарада россиялик элчи Андрей Карловнинг ўлдирилишига алоқадорликда гумонланмоқда.

Уларни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор суд томонидан Анқара прокурори Адем Оқинчи томонидан ўтказилган суриштирув якунлари бўйича қабул қилинди. Шу билан бирга, Гулен россиялик дипломатга уюштирилган суиқасд ташкилотчиси сифатида тан олинди. Бу ишдаги яна етти шахс - Эмре Услу, Шариф Али Такалан, Ченгиз Ўзкан, Жамол Карат, Ҳамза Севинч, Темел Алсанжак ва Мурат Тўкой, - турк ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тахминига кўра, «терактни ташкил этишда» айбдордир. Шунингдек улар, турк прокурорларининг аниқлашича, «конституциявий тузумни бузишга» ҳаракат қилишган.

Аввалроқ Карловнинг ўлдирилиши бўйича суриштирув доирасида яна етти киши қамоққа олинганди, улар орасида уч полициячи ҳам бор.

Top