Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда FETÖ ташкилотининг Марказий Осиё бўйича раҳбари 21 йилга қамалди
Ўрхон Инанда «қуролли террорчи ташкилоти тузиш ва унга раҳбарлик қилиш»да айбдор деб топилди.
«Муқобил давлат» (FETÖ, Fethullahçı Terör Örgütü) террорчи ташкилотининг Марказий Осиё мамлакатларидаги ячейкаси раҳбари Ўрхон Инанда Туркия суди томонидан 21 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Анқара шаҳрининг Ўта оғир жиноятлар бўйича суди қарори билан Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги жиноий ташкилот аъзоси «қуролли террорчи ташкилоти тузиш ва унга раҳбарлик қилиш»да айбдор деб топилди.
Туркия Миллий Разведка Ташкилоти (МİТ) Ўрхон Инандани Қирғизистондан мамлакатга олиб келган эди.
2016 йил 15 июлидан 16 июлга ўтар кечаси Туркия Қуролли Кучларининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари мамлакатда давлат тўнтариши содир қилишга уриниб кўрди. Уларнинг ҳаракатлари мамлакат раҳбарияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан бостирилди. Улар билан тўқнашувда 251 нафар туркиялик ҳалок бўлди. Туркия расмийлари исёнчи ҳарбийларни FETÖ аъзоси бўлган деб ҳисоблайди.
Фатҳуллоҳ Гулен ҳозирги вақтда АҚШ Пенсилвания штатида яшаяпти. Туркия уни экстрадиция қилишни бир неча йиллардан бери талаб этмоқда.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026