Жаҳон | 18:00 / 03.04.2018
6592
1 дақиқада ўқилади

Украина суди Саакашвилига ҳимоя тақдим этишдан бош тортди

Фото: Reuters

Украина Олий суди Грузия собиқ президенти ва Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвилига қўшимча ҳимояга муҳтож шахс мақомини беришдан бош тортди. Бу ҳақда «Украинская правда» ёзмоқда.

Таъкидланишича, Саакашвили ҳимояси томонидан тақдим этилган кассация рад қилинди, шу билан бирга, суд унинг ҳимоячиларини собиқ губернатор ҳуқуқ ва манфаатларини тақдим этиш учун чақиртириш лозим эмас деб ҳисоблаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саакашвили Грузияга қайтмоқчи экани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид