Жаҳон | 18:00 / 04.04.2018
9131
1 дақиқада ўқилади

Анқара учрашувида Сурия бўйича баёнот имзоланди

Туркия, Россия ва Эрон давлатлари президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўған, Владимир Путин ва Ҳасан Руҳоний Сурия бўйича қўшма баёнотни имзолашди. Унга кўра, ушбу давлатлар Сурияда тинчликка эришиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишишган.

«Суриядаги низоли томонлар ўртасида ўт очишни узоқ муддатга тўхтатиш ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2254-резолюциясида кўзда тутилган сиёсий жараёнлар амалга оширилиши учун фаол ҳамкорлик қилиш борасидаги қатъий позициямизни тасдиқлаймиз», — дейилган Эрон раҳбари матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнот матнида.

Сиёсатчилар, «Остана музокаралари» Суриядаги тарангликни юмшатишга хизмат қилганини таъкидлашган.

Эрон, Туркия ва Россия яқин вақтлар ичида БМТга Сурия Конституциявий комиссияси фаолиятини йўлга қўйишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирган. Бундан ташқари, президентлар халқаро ҳамжамиятни ушбу мамлакатга қўшимча инсонпарварлик ёрдамлари юборишга чақиришган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид