Жаҳон | 15:42 / 06.04.2018
15403
2 дақиқада ўқилади

Туркманистонда ўғирлик ва қотиллик содир этган мактаб ўқувчиларидан иборат тўда ушланди

Фото: EADaily

Туркманистоннинг Лебап вилояти марказида март ойи охирида полиция юқори синф ўқувчиларидан иборат тўдани ушлади, бу шахслар одамларга уларнинг квартираларида босқинчилик билан ҳужум уюштирган. «Альтернативние новости Туркменистана» нашри хабарига кўра, маълумот ўта махфий ҳолда сақланмоқда.

Тўдага Туркманободдаги уч мактабдан бўлган 11-синфларнинг олти ўқувчиси кирган: ўн иккинчи ва ўттизинчидан бир киши ҳамда 32-мактабдан тўрт шахс. Улардан бири «Учпункт» митти туманида яшаган. У билан таниш бўлган одамларнинг сўзларига кўра, йигит яхши кийинган, ўзига қараб юрган. У мактабга кўп ҳам бормаган, ота-онаси бунга ўғиллари пул ишлаб топаётгани билан изоҳ берган.

Ушбу шахслар бир неча ой давомида шаҳарликларнинг квартирасига бостириб кирган ҳамда, пичоқлар билан таҳдид қилиб, пул ва заргарлик буюмларини ўмарган. 27 декабрь куни тўда ногирон қизи бор кекса ёшли аёлнинг уйига бостириб киради. Она ва қиз шаҳарнинг қайси туманида яшаши – номаълум. Жиноятчилар 20 марта пичоқ билан зарба берган, умуртқа поғонасини синдирган, шундан сўнг квартирадан пул ва баъзи қимматликларни олиб чиқиб кетган.

Ҳаммаси бўлиб бир нечта шундай қотиллик юз берган. Ҳолатлардан бирида тўда ёш болани қийноққа солиб, ундан уйида пуллар қаерда сақланишини кўрсатишни сўрашган.

Жиноятчилар тасодифан қўлга олинди. Манбаларнинг айтишича, спиртли ичимлик таъсирида бўлган ёш йигитлар бильярдхонадан чиқаверишда полиция патрули томонидан тўхтатилган. Йигитлар бири полицияга олиб борилганида, машинада пуллар, тилла узук ва занжирлар топилди. Манбалар хабарига кўра, ходимлар тергов тадбирларини ўтказишган, улар давомида йигитлар жиноятларни қандай амалга оширганликлари ҳақида батафсил маълумот беришган.

26 мартдан прокуратура шаҳардаги барча мактабларда текширувлар ўтказмоқда. Директорлар ўқитувчилар билан мажлислар ташкиллаштирмоқда.

Мавзуга оид