22:25 / 08.04.2018
12197

Эрон 3 та давлат ҳудуди орқали Ўрта ер денгизига автомобил йўли ўтказмоқчи – ОАВ

Фото: TINFO

Эрон Теҳронни Ироқ, Сурия ва Ливан билан боғловчи ва Ўрта ер денгизига чиқишни таъминловчи автомагистрал қурмоқчи. Бу ҳақда “Al-Quds Al-Arabi” нашри маълум қилди. 

Нашр манбаларининг маълумотларига кўра, Эрон узунлиги 1,7 минг кмлик йўлни қуриш юзасидан Бағдод ва Дамашқда ушбу давлатлар ҳукуматлари билан икки томонлама келишувлар тузган. Икки йил талаб қилувчи лойиҳани Эрон компанияси амалга оширади. Йўл Теҳронни Сурия ва Ливандаги портлар ва бу давлатлар пойтахтлари билан боғлайди. Йўл бўйлаб хавфсизликка жавоб берувчи 300 та мобил полиция пункти қуриш режалаштирилмоқда. 

Лойиҳа қиймати ва муддатлари ошкор этилмаган, бироқ у фойдаланишга киритилгандан 5 йил ўтиб ўзини оқлайди. Теҳрон янги йўлдан Эрон маҳсулотларини Ливан ва Суриядаги Ўрта ер денгизи портларига транзит қилиш ва уларни кейинчалик экспорт қилиш учун фойдаланмоқчи.

Бироқ Эрон томондан бу ҳақда расмий изоҳ берилмаган.

Top