Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ қочқинлар оқимига қарши курашиш учун Ливанга 1 млрд евро ажратади
Байрут билан миграция келишуви доирасида Европа Иттифоқи Ливанга мамлакат орқали Кипрга келган суриялик ноқонуний муҳожирлар сони сезиларли даражада ошган бир пайтда унга 1 миллиард евро беришга рози бўлди.
Европа Иттифоқи Суриядан ҳозирда ушбу мамлакатда яшаётган қочқинлар оқимини тўхтатиш учун Ливанга умумий қиймати бир миллиард еврога яқин молиявий ёрдам беради. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 2 май, пайшанба куни Байрутда Ливан бош вазири Нажиб Микати ва Кипр президенти Никос Христодулидис билан музокаралардан сўнг бу маблағлар 2024 йилдан 2027 йилгача бўлган давр учун ажратилганини маълум қилди.
Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, Брюссел ноқонуний миграция олдини олишда самарали ҳамкорликка умид қилмоқда. Ливанни миграция сиёсатида қўллаб-қувватлаш учун, миграция келишувининг бир қисми сифатида Европа Иттифоқи Европага қонуний йўлларни очиқ сақлаш ва Ливандан қочқинларни ЕИга жойлаштириш мажбуриятини олади.
Бундан ташқари, пул Ливан қуролли кучлари ва бошқа хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади – гап, биринчи навбатда, чегара назорати учун кадрларни жиҳозлаш ва ўқитиш ҳақида бормоқда. Европа ёрдами, шунингдек, Ливаннинг соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий хизматлар тизимини мустаҳкамлашга қаратилган бўлади.
Йил бошидан бери Ливандан 4000 суриялик қочқин Кипрга келди
Ливандан суриялик қочқинлар сони ортиб бораётгани Европа Иттифоқида, айниқса Кипрда хавотир билан кузатилмоқда. Президент Христодулидиснинг сўзларига кўра, қочқинлар сўнгги ойларда деярли ҳар куни қайиқда келмоқда. Йил бошидан бери уларнинг сони қарийб 4000 га етди, 2023 йилнинг биринчи чорагида эса Кипрга атиги 78 нафар муҳожир етиб келганди.
Кипрдаги қочқинлар лагерлари гавжум ва орол давлати расмийлари сурияликларнинг бошпана сўраш аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди. Уларнинг аксарияти Суриядан келиб Ливанда яшаётган қочқинлардир. 5,3 миллион аҳолига эга ва ўз тарихидаги энг оғир молиявий инқирозни бошидан кечираётган Ливанда 1,5 миллиондан ортиқ суриялик қочқин яшайди.
Мавзуга оид
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:45 / 22.06.2026
АҚШ, Эрон ва Ливан иштирокида махсус тартибга солиш гуруҳи тузилади
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
13:33 / 17.06.2026