17:12 / 10.04.2018
15862

Солсберида Скрипалларнинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди

Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия

ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланганидан сўнг олиб келинган Солсберидаги туман клиникаси вакили Кристина Бланшарднинг сўзларига кўра, ота-бола даволанишнинг турли босқичларида қолмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Ҳар икки бемор даволанишга яхши реакция билдирди, бироқ улар турли аҳволда қолмоқда. Ҳозир биз Юлияни Солсберидаги туман шифохонасидан чиқардик. Юлия ОАВни шахсий ҳаётини ҳурмат қилишга чақирди, ҳамда мен ҳам унинг бу илтимоси ҳақида эслатмоқчиман», - дея айтиб ўтди Бланшард.

Унинг сўзларига кўра, Сергей Скрипалнинг ўзи ҳам анча яхши бўлиб қолган.

«Гарчи у Юлиядан секинроқ тикланаётган бўлсада, биз умид қиламизки, у ҳам керакли вақтда шифохонани тарк эта олади», - дея қайд этиб ўтди у.

Мавзу
Скрипаль иши

Буюк Британия фойдасига жосуслик қилган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль 4 март куни заҳарланди. Буюк Британия бу суиқасдда Россияни айблади

Барчаси
Top