Ўзбекистон | 16:07 / 11.04.2018
14947
3 дақиқада ўқилади

Генерал-майор Рустам Жўраев Учтепа тумани аҳолиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Рустам Жўраев Учтепа тумани аҳолиси билан учрашди.

Фото: Guvd.uz

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда туман аҳолиси ҳамда Тошкент шаҳрининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари томонидан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноят профилактикасига оид долзарб муаммо ва масалалар муҳокама қилинди.

Фото: Guvd.uz

Дастлаб, Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисидаги президент қарорининг ижроси ҳақида аҳолига маълумот берилди.

Жумладан, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари аҳоли ва халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобот бериб бориши тартиби йўлга қўйилганлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Мулоқотда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир кўплаб саволлар берилди. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи уларнинг барчасига батафсил жавоб қайтарар экан, йўл қатнов қисмлари ўртасида ўрнатилган темир панжараларни босқичма босқич олиб-ташланиши ҳақида, йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган бошқа чора-тадбирлар ҳақида, пиёдалар иштирокидаги ЙТҲга оид статистик маълумотлар билан таништириб ўтди.

Фото: Guvd.uz

Таъкидландики, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш маданиятини ошириш йўлида йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳиссаси, бу борада ички ишлар органлари билан яқин ҳамкорлик қилиши кўзланган мақсадга тезроқ эришиш имконини беради.

Мулоқотда Бош бошқарма томонидан йўлга қўйилган телеграм иловасидаги махсус «бот» канали кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Ушбу «бот» канал фаол фуқаролар учун ички ишлар идораларига у ёки бу мазмундаги хабарларни тезда етказишда қўшимча қулайлик яратади.

Учрашувда Учтепа туман аҳли ўзларини қийнаётган муаммоларини ошкора билдирдилар. Жумладан, тадбиркорлар вакиллари бозорлар ҳудудини қўшимча кузатув камералари билан жиҳозлаш таклифини илгари сурган бўлсалар, бошқа бир фуқаро 102 хизмат телефонидаги носозлик ҳақида гапирди. Маълум бўлишича, ушбу йўналишда линияни модернизация қилиш ишлари олиб борилаётган бўлиб, тез кунларда мавжуд техник носозликнинг бартараф этилиши маълум қилинди.

Фото: Guvd.uz

Шунингдек, йўлларнинг етарли ёритилмаслиги, автотранспорт воситаларининг мактаб ҳудудлари атрофидаги ҳаракатини тартибга солиш, ёшлар тарбияси билан боғлиқ саволларга ҳам Бошқарма бошлиғи томонидан жавоблар берилди ва шу жойнинг ўзида кўтарилган масалаларга дахлдор бошқарма, бўлим раҳбарларига тегишли топшириқлар юклатилди.

Фото: Guvd.uz
Фото: Guvd.uz
Фото: Guvd.uz

 

Мавзуга оид