Лицензиялар ва рухсатномаларни расмийлаштириб бериш муддатлари қисқартирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Фармоннинг 3-иловасида 2018 йил 1 июндан расмийлаштирилиши қисқартириладиган тадбиркорлик фаолиятининг айрим лицензиялаштириладиган турлари ва рухсат бериш тартиб-таомиллари рўйхати келтирилган.
Жумладан, ветеринар фаолият давлат ветеринария қўмитаси томонидан эски 30 кун ўрнига 20 кунда расмийлаштириб берилиши назарда тутилмоқда.
Нефть маҳсулотлари (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мазут, печь ёқилғиси, нефтебитум, шунингдек, техник ёғлар ва мойлаш материаллари) завод қадоғига солинганларидан истисно этилганда (нефть автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктларида реализация қилинадиган нефть маҳсулотлардан ташқари) Ўздавнефтгазназорат томонидан 30 кун ўрнига 20 кунда расмийлаштирилади.
Шунингдек, архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш Қурилиш вазирлиги томонидан 15 кун ўрнига 10 кунда, Туристик фаолият Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 15 иш куни ўрнига 10 иш кунида, Ноширлик фаолияти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 30 кун ўрнига 20 кунда расмийлаштириб берилиши назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга кўра кўплаб рухсатномаларнинг расмийлаштириш муддатлари ҳам қисқартирилган.
Мавзуга оид
15:04 / 04.01.2019
Лицензия ва рухсатномалар бериш жараёни соддалаштирилади
14:57 / 31.10.2018
Вазирлар Маҳкамаси томонидан лицензияланадиган қатор фаолият турлари бошқа органларга ўтказилди
09:13 / 08.10.2018
Лицензиялаш: қандай ўзгартиришлар киритилди?
15:05 / 04.10.2018