22:19 / 18.04.2018
11441

Андрей Микляев «Локомотив» билан хайрлашди, ўрнига вақтинчалик бош мураббий тайинланди

Фото: KUN.UZ

Тошкентнинг «Локомотив» клуби бош мураббийи Андрей Микляев ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди, деб хабар бермоқда «темирйўлчилар» сайти.

«Локомотив» барча мусобақаларда муносиб иштирок этишни мақсад қилган эди. Лекин айни пайтга келиб, жамоа Суперлигада 9-ўринни эгаллаб турибди. Қолаверса, Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирокини ҳам эрта якунлади. Ҳолбуки «Локомотив» раҳбарияти жамоа олдига ОЧЛда гуруҳдан чиқиш вазифасини қўйган эди. Ҳам ички, ҳам халқаро майдондаги натижалар қониқарсиз кўриниш олгани сабабли, «Локомотив» бош мураббийи вазифасида ишлаб келган Андрей Микляев ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди.

Бош мураббий вазифасини вақтинча бажариш масъулияти Андрей Фёдоровга ишониб топширилди. Унга мураббийлар штабида Мирко Йеличич ҳамда Темур Кападзе ёрдам беришади» - дейилади клуб баёнотида.

Top