Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари ўзгарди — хотин-қизлар қўмитасига янги раис сайланди
Бугун Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитаси бошқарувининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева иштирок этган мажлисда ташкилий масала кўрилди. Марҳабо Ғафурова ўз аризасига кўра Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасидан озод этилди.
Шу пайтгача Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси мудири вазифасида ишлаб келаётган Ҳамротош Нормуродовна Шодиева Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб сайланди.
Ҳамротош Нормуродовна Шодиева 1959 йил 17 сентябрда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. Республика рус тили ва адабиёти педагогика институтини тамомлаган.
У 2014 йилдан буён халқ депутатлари Самарқанд вилояти ва Каттақўрғон шаҳар кенгашлари депутати саналади.
Ҳамротош Шодиева 2005–2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор бўлган.
Мавзуга оид
13:49
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024