Иқтисодиёт | 14:59 / 01.05.2018
14216
5 дақиқада ўқилади

Апрель ойида инфляция неча фоизни ташкил этди?

2018 йилнинг апрель ойида истеъмол бозоридаги нарх ва тарифлар ўсиш суръати 0,9%ни ташкил этди. Шундан, маҳсулотлар ой давомида ўртача 0,4%га ҳамда хизматлар 2,7%га қимматлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Caption

2018 йил апрель ойидаги нарх индексларини ўтган ойлар динамикаси билан таққослаганда, ушбу ойда хизматлар нархи ўсиш суръати бўйича маҳсулотлар нархига нисбатан сезиларли даражада юқори бўлди.

Caption

Таҳлил маълумотларига кўра, ўтган давр мобайнида асосий гуруҳлар бўйича нархларнинг ўзгариши ва уларнинг истеъмол нархлари индекси (кейинги ўринларда ИНИ)нинг ўсишига маҳсулотлар 0,3 фоиз даражаси (кейинги ўринларда ф.д.) ҳамда хизматлар 0,6 ф.д.да таъсир кўрсатган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 0,3%га қимматлашиб, бу ўз навбатида ИНИнинг умумий ўсишига 0,1 ф.д.да таъсир кўрсатди.

Caption

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи орасида нархларнинг ўсиши ҳамда пасайиши бўйича етакчилик мос равишда мева-сабзавот маҳсулотлари ва тухумга тегишлидир.

Caption

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан тухум ва шакар маҳсулотлари нархлари сезиларли даражада арзонлашгани (мос равишда 7,5 % ва 3,6 %) боиси, ушбу турдаги маҳсулотлар билан ички бозорнинг тўйинганлигидир.

Бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархларида жиддий ўзгаришлар деярли кузатилмади.

Жорий йилнинг апрель ойи давомида ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари нисбатан барқарор суръатда ўсганлиги қайд этилди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ўтган ойга нисбатан озгина қимматлашиб, (ойлик ўртача 0,4 %) бу эса ИНИнинг умумий ўсишига 0,2 ф.д.да таъсир кўрсатди.

Caption

Сезиларли даражада қурилиш материаллари, маиший тўқимачилик маҳсулотлари, ошхона жиҳозлари ҳамда автомобиллар учун ёқилғи нархлари қимматлашган.

Caption

Жорий йилнинг апрель ойи давомида қурилиш материаллари нархлари ўсиш суръати анча пасайган бўлсада, барибир ноозиқ-овқат маҳсулотлари умумий гуруҳининг ўртача нархларидан юқори даражада қимматлашди.

Нархларнинг асосий ўсиши ғишт (3,6 %), цемент (2,5 %), бўёқлар (1,6 %) гулқоғоз (1,0 %) маҳсулотларида кузатилди.

Автомобиллар учун ёқилғи нархлари индексининг ошишида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, метан нархининг бир қатор вилоятлар бўйича қимматлашганлиги (республика бўйича ўртача ўсиш даражаси 8,4%ни ташкил этди), шунингдек, мамлакатнинг барча ҳудудлари кесимида пропан нархининг ўртача 18,7%га арзонлашганлиги натижасида юзага келди.

Кийим-кечак ва оёқ кийим нархларининг кўтарилиши, мавсумий ўзгаришлар таъсири натижасида содир бўлди: баҳор-ёз мавсумий кийим-кечак ҳамда оёқ кийим нархлари қимматлашиши баробарида, қишки кийимлар ва оёқ кийимлар нархларининг арзонлашиши кузатилди.

Caption

Аҳоли учун хизматлар ой давомида ўртача 2,7%га кўтарилди. Бу эса ИНИ умумий ўсишига 0,6 ф.д.да таъсир этди.

Caption

Уй-жой коммунал хўжалигида нарх тарифлариннг кўтарилиши умумий ИНИ ўсишига 0,5 ф.д.да таъсир этиши билан бир қаторда, жами хизматлар гуруҳининг ўртача ўсиш даражасига катта таъсир кўрсатди.

Caption

2018 йил 1 апрелдан бошлаб Молия вазирлигининг қарорига асосан Республиканинг барча ҳудудларида электр энергия ҳамда табиий газ учун тўловларнинг ошган нарх тарифлари жорий қилинди. 

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ХУЖМШ тўловлари мамлакатнинг бешта (Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар) ҳудудларида кўтарилди. Суюлтирилган газнинг нархлари эса Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятларидан ташқари барча ҳудудларда қимматлашди.

Маиший чиқинди учун тўловлар нархининг ошганлиги фақатгина Жиззах ҳамда Навоий вилоятларида қайд этилган.

Спорт хизматлари соҳасида умумий нархларнинг ошиши, Тошкент шаҳар ҳамда Қашқадарё вилоятларидаги спорт ва соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, сузиш ҳавзаси хизматларига ойлик обуна тўловларининг қимматлашиши натижасида содир бўлди.

Уй жиҳозлари таъмири хизматлари ой давомида ўртача 1,9 %, уй-жой таъмири хизматлари 1,5 %, чеварлик хизматлари 1,4 % ҳамда сартарошлик ва косметология хизматлари нархларининг 1,3%га кўтарилиши ИНИдаги маиший хизматлар нархлари индексининг 1,3%га ошишига замин яратди.

Йўловчи ташиш хизматлари нархининг ошиши, асосан ҳаво транспорти хизмати тарифиларининг ўртача 4,9 %га қимматлашиши билан боғлиқ. МДҲ ва халқаро йўналишлар бўйича парвозлар учун чипталар нархи апрел ойида кўтарилган бўлса, шу билан бирга маҳаллий йўналишларга қатновчи авиаташув чипталари нархининг арзонлашиши евронинг миллий валютага нисбатан қийматини пасайиши билан изоҳланади.

Мавзуга оид