14:38 / 02.05.2018
7692

Ачинарли фото - «Бавария» дарвозабони ва «Сантьяго Бернабеу»

Чемпионлар Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Реал» - «Бавария» ўйини 2:2 ҳисобида якунланди. Бу натижа мадридликларни финалга олиб чиқди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган гол «Бавария» дарвозабони Свен Ульрайхнинг қўпол хатосидан сўнг, «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема томонидан урилди.

Баҳс тугагач, тушкунликка тушган немис посбони жамоадошлари кийиниш хонасига кириб кетган бўлса-да, анча вақтгача «Сантьяго Бернабеу» майдонини тарк этолмади.

Top