16:15 / 02.05.2018
7627

Медведевнинг матбуот котиби Telegram’га қандай қилиб киришни депутатга тушунтирди

Россия Давлат думасининг «Единая Россия» партиясидан депутати ва «Ведомости» нашрининг парламентдаги собиқ мухбири Наталья Костенко Фейсбукдаги ўз саҳифасида ўзига Telegram’дан ёзмасликни сўради, сабаби у ушбу сервис ишламаётганини айтган. 

Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлардан бири эса Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведевнинг матбуот котиби Наталья Тимакова томонидан ёзилди. Тимакова VPN’дан фойдаланишни маслаҳат берган.

Фото: Телеграмдаги «Номенклатура» каналидан скриншот

Тимакованинг изоҳи ОАВ эътиборини тортгач, ёзув Костенконинг саҳифасидан йўқолиб қолди. Бироқ, Тимакова эртаси куни журналист Олег Кашиннинг саҳифасидаги изоҳларда «депутат билан ҳазиллашгани»ни ёзиб қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Роскомнадзор 16 апрелдан Россияда Telegram’ни блокламоқда. Мессенжер блоклашни четлаб ўтиш учун мунтазам манзилини ўзгартирмоқда: бунинг учун Amazon Web Services, Google Cloud, Microsoft Azure ва бошқа булутли хизматлар IP-адресларини қўлламоқда. Шундан кейин Роскомнадзор бу провайдерларнинг IP-адресларини оммавий блоклашни бошлаган.

Top