20:24 / 03.05.2018
10164

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ўқув жараёнига хорижий профессорлар жалб этилмоқда

Европа Иттифоқининг халқаро “Ерасмус+” дастури доирасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) ҳамда Хорватиянинг Загреб университети ўртасида халқаро кредит мобиллик лойиҳаси бўйича мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилган. 

2017-2018 ўқув йили апрель-май ойларида Ховатиянинг Загреб университети профессори Милан Месич ТИҚХММИга ташриф буюрди. 

Профессор Милан Месич Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Сув хўжалиги ва мелиорация таълим йўналиши талабаларига цикл асосида “Improving the quality of natural water” ("Табиий сувлар сифатини яхшилаш") фанидан маъруза машғулотларини инглиз тилида олиб бормоқда.

Фото: ТИҚХММИ
Фото: ТИҚХММИ

Маъруза давомида талабалар ўзларини қизиқтирган сув сифатини яхшилаш замонавий усуллари (чучуклаштириш, юмшатиш, стабиллаштириш, темирсизлантириш)ни қўллаш, сувни реагентли ва реагентсиз тозалаш, замонавий фильтрлардан фойдаланиш, сув исрофгарчилигини олдини олишга доир кўплаб саволларга мазмунли жавоб олишди.

Фото: ТИҚХММИ

Бундан ташқари, профессор Милан Месич институтнинг Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази Сув хўжалиги ва мелиорация  йўналишида малака ошираётган профессор-ўқитувчилари ва тармоқ маркази ходимларига “Agriculture in Craotia” (Хорватиянинг қишлоқ хўжалиги), “Nitrogen Use in Agriculture and Impact of Water Quality” (Азотни қишлоқ хўжалигида қўллаш ва уни сув сифатига таъсири) ва “Influence of nitrogen fertilization to subsurface drainage water quality” (Азотнинг оқава сувларига таъсири)   мавзуларида муаммоли маърузалар ўқиди. Учрашув савол-жавоб ва мунозаларга бой тарзда ўтди.

Фото: ТИҚХММИ

Ушбу муаммоли маърузада азотнинг зовур сувларига ювилиб чиқиб кетиши бўйича илмий ва амалий иш олиб борилган тадқиқот натижалари тўрисида маълумотлар берилди. 

Фото: ТИҚХММИ

Маъруза якуни савол-жавобларга бой бўлди, бу эса, ўз навбатида, маърузанинг янада қизиқарли ва мазмунли бўлишига ёрдам берди. Профессор Милан Месич “Бугун сизларга тушунтирган маърузам бу даражада қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлишини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим” дея таъкидлади. Тўрғисини айтганда, бугунги маърузага сизларнинг қизиқишларингиз мени бу институтда яна шу каби маъруза эмас,  балки тўлиқ меҳнат фаолиятимни олиб боришга руҳлантирди” - дея маърузасини якунлади.

Хорижлик олимларнинг юртимизга ташрифи талаба ва ёш олимларимизнинг интеллектуал салоҳиятини ўсиб боришига туртки бериб, илмий изланишларга илҳомлантиради. 

Top