Самарқанд вилоят ҳокими фахрийларга президент табригини ўқиб берди
Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларининг хонадонларига бориб, президент совғаларини топширди. Бу ҳақида Kun.uz’га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълумот берди.
Самарқанд шаҳрида истиқомат қилаётган Галина Журавлёва урушнинг оғир дамларини бошидан кечирган миллионлаб инсонларнинг бири. Ёш қизалоқ фашизмга қарши курашда алоқачи сифатида хизмат қилиб, эришилган ғалабага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Унинг кўрсатган мардлиги кўксини орден ва медалларга тўлдириб турибди.
Вилоят ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари, ёшлар онахоннинг хонадонига ташриф буюришиб, у кишига давлатимиз раҳбарининг байрам совғаларини топширди. Вилоят ҳокими президентимизнинг Галина Журавлёвага йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шаҳарнинг «Марҳабо» маҳалласида умргузаронлик қилаётган 92 ёшли Евгений Солдатов ҳаётининг ширин дамлари уруш йилларига тўғри келди. Қонли жанггоҳларда фашистларга қарши курашди. Бугун ўша дамларни у аччиқ хотиралар билан ёдга олади.
Туробжон Жўраев Евгений Солдатовга ҳам президент совғаларини топшириб, байрам табригини ўқиб берди.
Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас. Юрт тинчлиги, осойишталиги йўлида кўрсатган жасорати эса ҳар қанча эъзозга муносиб. Иккинчи жаҳон урушининг суронли жанггоҳларидан омон қайтиб, юртимиз тараққиётига фидокорона меҳнат қилиб, айни чоғда давлатимиз эътиборида умргузаронлик қилаётган ота-боболаримизнинг кўрсатган жасорати ана шундай таърифга муносиб.
Мавзуга оид
14:50 / 24.04.2019
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 7,5 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади
22:00 / 07.03.2019
Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги нутқи
12:00 / 20.04.2018
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун қандай имтиёзлар бор?
20:13 / 27.06.2017