21:53 / 07.05.2018
13097

9 май куни Самарқанд шаҳрининг қайси кўчаларида транспорт ҳаракати чекланиши маълум қилинди

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан Самарқанд шаҳрида байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шу куни шаҳарнинг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Kun.uz’га Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Бизга етказилган маълумотларга кўра, 9 май куни соат 08:00 дан 13:00 гача шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади:

  • Регистон кўчасининг Регистон майдонидан Амир Темур ҳайкали олдидаги майдонгача бўлган қисмида;
  • Амир Темур ҳайкали олдидаги майдондан Ҳамид Олимжон номидаги вилоят мусиқали драма театри олдидаги майдонгача — Кўксарой майдонигача;
  • Мирзо Улуғбек кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Кўксарой майдонигача бўлган қисмида;
  • Университет хиёбони кўчасида;
  • Г-34 йўлининг Университет хиёбонидан Муқимий кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида;
  • Маҳмуд Қошғарий кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисмида.
Top