Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик иш берувчилар Қирғизистон фуқароларидан 114 млн рубль қарз бўлиб қолди
2017 йилда Россияда 2,8 мингдан ортиқ Қирғизистон фуқаролари Давлат миграция хизмати вакилларига иш берувчилари иш ҳақларини тўламаётгани бўйича мурожаат билан чиқишган. Бу ҳақда Қирғизистон Миграция бўйича давлат хизмати раиси ўринбосари Алмазбек Асанбоев матбуот анжуманида маълум қилди.
«Бизда бу иш берувчилар рўйхати бор, фуқароларимизни бу иш берувчилар ҳақида доим хабардор этиб борамиз. Қарз миқдори 114 миллион рублни ташкил этди. Бугунги кунда 54 миллион рубль Миграция бўйича давлат хизматининг вакиллари кучи билан қайтарилди», - деди Асанбаев.
Унинг сўзларига кўра, пулни тўламаслик тўғрисидаги мурожаатларнинг 98 фоизи меҳнат шартномаси йўқлиги билан боғлиқ. «Бундай компаниялар ишчилар олдида шартнома мажбуриятларини олмаган ҳолда, уларга иш ҳақини тўламайди. Ходимлар билан шартномалар тузмаганлик учун жарима тўлашга мажбур бўлади, ҳар бир ходим учун 800 минг рублдан», - дея хабар берган А.Асанбаев.
Мавзуга оид
08:40
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026