Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида гиёҳвандликка қарши қўшма ўқув машғулотлари ўтказилди
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги "Дўсти" чегара пунктида давлат чегарасидан ноқонуний олиб ўтиладиган гиёҳванд моддалар профилактикасига доир қўшма амалий машғулотлар бўлиб ўтди.
Тожикистон Гиёҳванд моддалар назорати агентлиги (ГМНА)нинг Жамоатчилик билан алоқалар марказидан хабар берилишича, қўшма амалий машғулотлар БМТнинг XAC/K22 минтақавий ташаббусига кўра ўтказилди.
Қўшма машғулотларда ГМНА, ички ишлар вазирликлари, ТР чегара қўшинлари ва мамлакат божхона хизмати вакиллари иштирок этишди. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари назоратчи сифатида қатнашишган.
Машғулотлар тугагач, Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаларининг лойиҳа раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида икки мамлакатнинг ҳуқуқ муҳофазачилари мазкур лойиҳани амалга оширишга доир масалаларни муҳокама қилишди.
Бундай амалий машғулотлар "Дўсти" чегара пункти ходимлари, чегара ҳамкорлиги бўлими офицерлари ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигини яхшилашга йўналтирилган.
Таъкидлаш жоизки, БМТнинг “ХАС/К-22” гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармаси бюроси ташаббуси билан Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистоннинг беш пунктида чегара ҳамкорлик идоралари ташкил қилинган.
Мавзуга оид
21:27 / 09.10.2024
Литва Россия билан чегарага «аждар тишлари»ни ўрнатди
18:54 / 09.10.2024
Имомали Раҳмон МДҲ фаолиятида ўзгаришлар бўлишини эълон қилди
21:15 / 08.10.2024
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида янги электр тармоғи қурилади
09:23 / 08.10.2024