10:02 / 09.05.2018
20499

Бразилиялик ўзига қумдан қаср барпо этиб, унда 22 йилдан бери яшамоқда (видео)

Бразилиялик Марцио Матолиас Рио-де-Жанейро пляжида қумдан ўзига “қаср” қуриб, унда 22 йилдан бери яшаб келмоқда, деб хабар берди Quartz портали.

Фото: AFP

Таъкидланишича, Матолиас ҳар доим денгиз бўйида яшашни орзу қилган, бироқ у ердан квартира сотиб олишга пули бўлмаган. Шунда у ўзига қумдан уй қуришга қарор қилган. Бунинг учун унга на ер, на қурилиш материаллари сотиб олишига тўғри келган.

Маҳаллий аҳоли эркакка “пляж қироли” деб ном берган. Қум қасри ичида 44 ёшли Матолиас кутубхона ва китоблар дўкони очган ва улардан олинган даромадга кун кечиради. Бундан ташқари, шаҳар мэрияси бразилияликка маҳаллий фестиваллар учун қум ҳайкаллари қуришни таклиф қилган.

Top