Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда Сергей Лавровнинг самолётига ёнилғи қуйишдан бош тортишди
Россия ташқи ишлар вазири Бразилия президенти билан учрашиш учун Рио-де-Жанейродаги G20 саммитидан учиб кетиши керак эди. Бразилия оператори АҚШ санкциялари остида қолишидан қўрқиб, Лавров самолётига ёнилғи қуйишдан бош тортди.
Бразилия АҚШнинг иккиламчи санкцияларига тушиб қолиш хавфи туфайли Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров самолётига ёнилғи қуйишдан бош тортди, деб хабар берди Aero Telegraph портали 22 феврал, пайшанба куни.
Ресурсга кўра, Лавров Рио-де-Жанейродаги G20 саммитидан Бразилия президенти Лула да Силва билан учрашувга Ил-96 ҳукумат самолётида учиши керак эди. Лавров самолётига ёнилғи қуйишдан бош тортилгач, Бразилия томони Россия вазирига Бразилия ташқи ишлар вазири Мауро Виэйра самолётида «йўлдош» сифатида Лула билан учрашувга учишни таклиф қилди.
Aero Telegraph таъкидлаганидек, томонлар шунга қарамай, Сергей Лавров да Силва билан суҳбатдан сўнг Россия ҳукумати Ил-96 самолётини бошқа жойда ёнилғи билан тўлдиришга келишиб олди.
Лавровнинг самолётига барибир ёнилғи қуйилди
Кейинроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова вазирнинг самолёти парвозга тайёрлигини, ёнилғи билан тўлдирилганлигини айтди. «Самолётга ёнилғи қуйилди, Бразилия томони логистика билан таъминлади», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС агентлиги.
Лавровнинг ўзи журналистларга ҳозирги вазиятни шундай изоҳлади: «Бразилияда Ғарб корпорацияларига тегишли бўлмаган самолётларга ёнилғи қуядиган компаниялар деярли йўқ». Шу билан бирга, Бразилия томони «бу масалани ҳал қилиш учун ҳамма нарсани қилди», деди вазир.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026