Жаҳон | 21:31 / 18.05.2018
26657
1 дақиқада ўқилади

Бирорта “юлдузи”, девори ва томи бўлмаган меҳмонхона

Швейцариялик рассомлар ва Null Stern Hotel меҳмонхонаси яратувчиларининг таъкидлашича, Альп тоғларининг чиройини ҳис қилиш учун у билан ёлғизликда қолиш лозим. Улар шу мақсадда мижозларга плиткалар билан қопланган кичик майдонча, унда ўрнатилган икки кишилик каравот ва иккита тумбочкадан иборат ягона “хона”ли меҳмонхонани таклиф қилишмоқда.

Фото: Instagram/nullsternhotel

Меҳмонхонанинг шиорида таъкидланишича, ундаги ягона “юлдуз” маҳаллий аҳоли томонидан хизмат кўрсатилувчи меҳмон ҳисобланади.

Ушбу антиқа меҳмонхонада тунни ўтказиш учун олдиндан навбатга ёзилиш ва 295 швейцар франки (295 доллар атрофида) тўлаш керак бўлади. 

Фото: Instagram/luigiporceddu
Фото: Instagram/laurajayne6
Фото: Instagram/nullstern_zerostarhotel
Фото: Instagram/calineheiroth
Фото: Instagram/calineheiroth
Фото: Instagram/nullstern_zerostarhotel

 

Мавзуга оид