08:38 / 18.05.2018
2998

Венесуэла президенти мамлакатдаги сайловларга колумбияликларни жалб қилишга уринишда айбланди

Хуан Мануэль Сантос/Фото: AFP

Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос Венесуэла президенти Николас Мадурони президент сайловларида овоз бериш учун мамлакатга колумбияликларни олиб келиш режаларида айблади.  

“Разведка манбалари Николас Мадуро тузуми 20 май кунидаги сайловларда овоз беришга колумбияликларни олиб келиб, уларни венесуэлаликлар каби рўйхатдан ўтказмоқчилигидан огоҳлантиради. Таъкидлаб ўтаман, биз бу сайловларнинг натижаларини тан олмаймиз”, деб ёзган Сантос твиттерда.

Венесуэладаги президент сайловларида 4 номзод: амалдаги президент Мадуро, мухолифатчилар Энри Фалькон, Рейнальдо Кихада ва Хавьер Бертуччи иштирок этишади.

Колумбия раҳбарининг айтишича, у колумбияликларнинг овоз бериш учун қўшни давлатга боришининг олдини олиш мақсадида мамлакат хавфсизлик кучларига чегарада назоратни кучайтиришни буюрган.

Top