Ўзбекистон | 14:04 / 21.05.2018
14329
4 дақиқада ўқилади

Марказий Осиёда муқобили йўқ “Қорабайир отчилик мажмуаси” фаолиятига старт берилди

Президент  Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 24 февралида Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида билдирган ташаббуси асосида Марказий Осиёда муқобили йўқ “Қорабайир отчилик мажмуаси” давлат унитар корхонаси ташкил қилиниб, унинг фаолиятига старт берилди. Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, ўшанда давлат раҳбари Ўзбекистоннинг миллий ифтихори саналган қорабайир отлари ва ўзбек ўғлонларининг чавандозлик хусусиятларига алоҳида тўхталган. 

Фото: Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида замонавий, Марказий Осиёда муқобили йўқ “қорабайир” отлари миллий наслини кўпайтириш ва боқишга йўналтирилган мажмуанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мажмуа майдони яшил зона, микроиқлим тизими билан кўкаламзорлаштирилган. Беш гектардан ортиқ худудда 200 та отга мўлжалланган отхона жониворларни сифатли парвариш қилиш учун барча керакли ашёлар билан жиҳозланган. Бу ерда барча талабларга жавоб берувчи ветеренар блоклари, чўмилиш хоналари, оғилхона мавжуд. Очиқ ва ёпиқ манежлар машғулотлар, миллий ва халқаро мусобақалар ўтказиш учун махсус жиҳозланган. Мажмуада отларни юргизиш учун мўлжалланган махсус қумли ва сувли мослама мавжуд. Ёш отлар учун кенг қўра ҳам бор.

Фото: Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси
Фото: Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

Байрам тадбири гувоҳларига айланган меҳмонлар, от спорти ишқибозлари 19 май куни 500 ўринга мўлжалланган трибунадан мусобақани томоша қилиб, завқланишди, бу ердан нафақат бутун очиқ майдон ажойиб кўринишини, балки “Қорабайир отчилик мажмуаси” унитар корхонаси майдонини ҳам кўздан кечириш мумкин. 

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг энг яхши спортчи конкурчилари бу спорт турига хос томошабоплик ва қизғинликни намоён этишди. Томошабинлар чиқишлардан катта завқ олишди, ҳар бир чавандозни қарсаклар билан кутиб олишди ва уларни қўллаб-қувватлаб туришди. 
Классик конкур ғолиби ёш спортчилардан бири Ўткир Исмоилов бўлди, у Рейс лақабли от билан иштирок этди. 

Фото: Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

Сакраш қуввати конкурида ғалабани халқаро тоифадаги спорт устаси, от спорти фахрийси Ибрагим Юлдашев Лоу Ловерет лақабли отда қўлга киритди. 

Фото: Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

Томошабинлар олқиши соврини спортчи, спорт устаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси вице-президенти Бахром Газиевга топширилди. 

Янги завод очилиши маросими ва тўсиқларни енгиб ўтиш мусобақаларининг ҳурматли меҳмонлари ва иштирокчилари Халқаро от спорти федерацияси ветеренар делегати, Россиянинг от йўрттириш бўйича терма жамоаси ветеренар шифокори Евгений Горовой, Халқаро от спорти федерацияси минтақавий гуруҳи раҳбари ўринбосари Рамин Шафий, шунингдек “Ashqan Equestrian Equipment” компанияси президенти Ашкан Ҳақиқий бўлишди. 

Фото: Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

Умид қиламизки, яқин орада бу жой нафақат мамлакат йилқичилари ва от спорти ишқибозлари, балки хушқад жониворларни қадрловчи, аукционлар, нуфузли мусобақалар, тармоқнинг тантанали тадбирлари, илмий тадқиқотлар, соҳанинг етакчи вакиллари билан ишчан учрашувларда иштирок этишга қизиқувчи инсонларни ҳам ўзига тортувчи масканга айланади.