20:39 / 28.05.2018
28535

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар мерганликнинг янгича усулини амалда қўллашди  (фото, видео)

Шарқий ҳарбий округига қарашли дала ўқув майдонларидан бирида ўтказилаётган амалий тактик ўқув машғулоти давомида машқларни юқори даражада ташкиллаштириш ва ўтказиш, бўлинмаларнинг ҳудудга жойлашиши, кузатув пунктини жиҳозлаш ва ниқоблаш, разведка ишларини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиляпти. Ҳарбий хизматчилар мерганликнинг янгича усул ва услубларини амалда қўллаб, маҳоратларини ошираётган юрт ҳимоячиларининг машқларини KUN.UZ мухбири кузатди.

Ўқув жойларида машғулотларни бажаришда инновацион ёндашувни кўришимиз мумкин. Ҳарбий хизматчиларнинг машқларни ўзлаштириш даражасига ҳам танқидий, ҳам таҳлилий баҳо берилмоқда. 

Бугунги кунда жанговар бўлинмалар олдида турган вазифалар ҳар қачонгидан-да масъулиятли. Уларни муваффақиятли ҳал этиш учун юксак тайёргарликка эга бўлган профессионаллар, ўз ишининг моҳир усталари, стратегик ва тактик фикрловчи командирлар бўлинмаларга етакчилик қилиши зарур. Мазкур амалий тактик ўқув машғулотлари ҳам ҳарбий хизматчилар учун бўлинмаларни бошқариш, ностандарт қарорлар қабул қилиш, энг муҳими қўшинлар ҳамкорлигининг ўзига хос муҳим жиҳатларини амалиётда синаб кўриш имконини бермоқда. 

Юрт ҳимоячилари машқларда жанговар техникалар имкониятидан кенг ва унумли фойдаланиб, берилган меъёрларни амалда бажаришди.

Top